20:28 / 16.04.2019
2 936

«Реал» арзон ва қиммат трансферлар рўйхатини тузди

«Реал» арзон ва қиммат трансферлар рўйхатини тузди
«Реал» клуби ёзги трансферлар ойнаси учун 2 та стратегияни ишлаб чиққан, деб ёзади Kun.uz.

Биринчи вариант – «Челси» яримҳимоячиси Эден Азар, «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович ва эркин агент сифатида «ПСЖ» яримҳимоячиси Адриан Рабьо трансферини амалга ошириш. Бу мадридликларга 200 миллион еврога тушади.

Иккинчи вариант қимматроқ ва «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба билан «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане трансферини кўзда тутади. Бунинг учун «Реал» камида 150 миллион евро сарфлаши керак. Бундан ташқари, футболчиларга ва уларнинг агентларига ҳам бонус бериши лозим бўлади.

Тахминга кўра, «Реал» якунда арзонроқ вариантни танлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» арзон ва қиммат трансферлар рўйхатини тузди