Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Ювентус" – "Аякс" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Алянц Стэдиум”да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Аввалига Криштиану Роналду жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, учрашувнинг 34-дақиқасида Ван де Бек яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб ҳисобни тенглаштирди.
Учрашув тақдирини "Аякс"нинг сардори Маттейс де Лигт ҳал қилди. У бурчакдан ошириб берилган тўпни Войцех дарвозасига жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Аякс” сенсация кўрсатган ҳолда ярим финалга йўл олди. Унинг рақиба эртага“Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” ўйинидан сўнг аниқ бўлади.
ЕЧЛ, чорак финал жавоб баҳси
Ювентус Италия – Аякс Голландия 1:2 (1:1, 0:1)
Илк ўйин – 1:1
Голлар: 1:0 – 28 Роналду, 1:1 – 34 ван де Бек, 1:2 – 67 де Лигт.
Ювентус – Шенсни, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Джан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).
Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магальян, 82), ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 88), Тадич, Шене, Нерес, де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Жан (69), Роналду (90+4). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди