08:54 / 17.04.2019
3 224

"Аякс" феномени: "Ювентус" таслим этилди ва мусобақадан чиқариб юборилди (видео)

"Аякс" феномени: "Ювентус" таслим этилди ва мусобақадан чиқариб юборилди (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Ювентус" – "Аякс" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ювентус Стэдиум”да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ўйинни иккала жамоа вакиллари ҳам жуда фаол бошлашди. Учрашувда ҳисоб 28-дақиқага келиб очилди, Криштиану Роналду бурчакдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба бериб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бироқ амстердамликлар бунга тезда жавоб қайтаришди, 34-дақиқада мезбондар жарима майдонида ёлғиз қолдирилган Донни ван де Бек яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар хавфли ҳужумлар билан бошлашди. Дастлабки ўн дақиқаликда Войцех Шченсни жамоасини икки бор муқаррар голдан сақлаб қолди.

“Аякс”нинг кетма-кет ҳужумлари 67-дақиқада ўз самарасини берди, Маттейс де Лигт бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ушбу голдан сўнг туринликлар олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Бироқ меҳмонларнинг ҳужумлари хавфлироқ кўриниш олди.

Туринликларнинг ҳужумдаги ҳаракатларини тўхтатиш меҳмонларга қийинчилик туғдирмади. Ўз навбатида “Аякс”нинг хавфли қарши ҳужумлари “Юве”га буткул олдинга ўтиб кетиш имконини бермади.

Шу тариқа, “Аякс” навбатдаги сенсацияни қайд этган ҳолда ярим финалга йўл олди ва у ерда “Манчестер Сити” – “Тоттенхэм” жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Европа Чемпионлар лигаси
Чорак финал, жавоб баҳси
Ювентус Италия – Аякс Голландия 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар:
1:0 – 28 Роналду, 1:1 – 34 ван де Бек, 1:2 – 67 де Лигт.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Джан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).
Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магальян, 82), ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 88), Тадич, Шене, Нерес, де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Жан (69), роналду (90+4).
Дастлабки ўйин – 1:1.
Роналдунинг голини томоша қилинг:

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Аякс" феномени: "Ювентус" таслим этилди ва мусобақадан чиқариб юборилди (видео)