date
views 3 109

ЕЧЛ ярим финали учун: «Ман Сити» - «Тоттенҳэм», «Порту» - «Ливерпуль» баҳс юритади

ЕЧЛ ярим финали учун: «Ман Сити» - «Тоттенҳэм», «Порту» - «Ливерпуль» баҳс юритади
17 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг навбатдаги 2 та жавоб учрашуви ўтказилади.

Яъни жуфтликларнинг бирида Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» жамоаси сафарда Португалиянинг «Порту» клубига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар мусобақа 1/4 финалининг илк ўйинида «Энфилд»да «Порту» дарвозасига жавобсиз 2 та тўп киритганди (2:0).

Шунингдек бугун Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» ўз майдонида Англиянинг бошқа бир жамоаси «Тоттенҳэм»ни қабул қилади.
Маълумот учун, «манкунианлар» мазкур босқичнинг дастлабки ўйинида меҳмонда «шпорлар»га кичик ҳисобда мағлуб бўлганди (0:1).

Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ ярим финали учун: «Ман Сити» - «Тоттенҳэм», «Порту» - «Ливерпуль» баҳс юритади
-->