Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Шаржа» клуби яримҳимоячиси Отабек Шукуров Лондонда ўнг оёғи болдиридан муваффақиятли операция қилинди. Бугун, 17 апрель куни БАА клуби расмий твиттерига унинг жарроҳлик амалиётидан кейинги видеомурожаати жойлаштирилди.
«Операциядан чиқдим, мен билан ҳаммаси жойида. Аҳволим яхши. Иншааллоҳ, тез орада кучли бўлиб қайтаман.
Бугун «Ал-Айн»га қарши ўйин. Ҳамма футболчиларга омад. Иншааллоҳ, бугун ғалаба қозонамиз», – деган Шукуров инглиз тилида.
БАА чемпионатининг 21-тури доирасидаги «Ал-Айн»га қарши ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади. 20-турдан кейин шаржаликлар энг яқин таъқибчисидан 9 очкога ўзиб кетган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Ал-Айн амирлиги жамоаси эса тўртинчи ўринда боряпти.
Отабек ўтган турдаги «Банияс»га қарши сафардаги ўйинни (2:1) бевосита стадиондан томоша қилган.
Фото: twitter.com/kinguaeae
Эслатиб ўтамиз, Шукуров март ойидаги ФИФА кунларида Хитойда бўлиб ўтган «China Cup» турнири доирасида мезбонларга қарши ўйинда шикастланиб, тахминан 2 ойга сафдан чиққанди.
Манба: Tribuna.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)