08:53 / 18.04.2019
2 931

Гвардиола жамоаси аутда: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 4:3 (видео)

Гвардиола жамоаси аутда: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 4:3 (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Этихад Стэдиум"да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ голлар-шоуси бошланиб кетди. 4-дақиқада Кевин Де Брюйнедан узатма қабул қилиб олган Рахим Стерлинг жарима майдонига кириб келди ва чиройли зарба билан ҳисобни очди.

Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб Сон Ҳин Мин мувозанатни тиклади, Эмерик Лапорт тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, бу хатони кореялик футболчи кечириб ўтирмади. Орадан яна уч дақиқа ўтиб, яъни 10-дақиқада мезбонлар марказда тўпни йўқотишди, натижада юзага келган қарши ҳужумни Сон чиройли гол билан якунлади.

"Шаҳарликлар" бу голларга бир дақиқа ўтибоқ жавоб қайтаришди, Серхио Агуэродан узатма қабул қилиб олган Бернарду Силва дарвоза томон зарба берди, тўп ҳимоячи ва посбонга тегиб дарвозадан жой олди.

21-дақиқада манкунианлар учинчи тўпни ҳам киритишди, де Брюйне ўнг қанотдан жарима майдони томон ерлатиб узатма берди, уни ўткир бурчакда турган Стерлинг гол билан якунлади.

Иккинчи бўлимни мезбонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди, кетма-кет уринишлар 59-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Яна де Брюйне ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячиларни ортда қолдирди ва Агуэрони қулай имкониятга чиқарди. Аргентиналик футболчи ўз имкониятини кўкка совурмади.

Мезбонлар ўзлари учун керакли бўлган ҳисобга эришгач ўйин темпини бироз пасайтиришди ва бунинг учун жазоланишди. 73-дақиқада Фернандо Льоренте бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда майдон эгалари ҳарчанд уринишмасин бошқа тўп кирита олишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Стерлинг бешинчи голни урганди, бироқ видеотакрорлардан сўнг офсайд борлиги маълум бўлди.

Шу тариқа, “Тоттенхэм” сафарда урилган гол ҳисобига ярим финалга йўл олди. “Ман Сити” эса бу сафар ҳам мусобақадаги юришини эрта якунлади.

Чемпионлар лигаси
Чорак финал, жавоб баҳси
Манчестер Сити Англия – Тоттенхэм Англия 4:3 (2:2, 2:1)
Голлар:
1:0 – 4 Стерлинг, 1:1 – 7 Сон Ҳин Мин, 1:2 – 10 Сон Ҳин Мин, 2:2 – 11 Бернарду Силва, 3:2 – 21 Стерлинг, 4:2 – 59 Агуэро, 4:3 – 73 Льоренте.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Менди (Сане, 84), Уокер, Лапорт, Сильва (Фернандиньо, 63), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Лукас Моура (Дэвис, 82), Сиссоко (Льоренте, 41), Алли, Сон Ҳин Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (41), Сон Ҳин Мин (48), Роуз (54), Ваньяма (77).
Илк ўйин – 0:1

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола жамоаси аутда: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 4:3 (видео)