11:38 / 19.04.2019
2 821

Бугун ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлашади

Бугун ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлашади
Бугун, 19 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади.
Кеча мусобақадан аввал вазн ўлчаш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик боксчилар турнирни рейтинг поғоналарига қараб турли босқичлардан бошлашади.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг қуръа натижалари қуйидагича:
– 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Д.Хасебэ (Япония)
– 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Т.Другел (Бутан)
– 56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – А.Алибеков (Қирғизистон) / Н.Симфавонг (Лаос)
– 60 кг: Шукуржон Раҳимов – К.Чое (КХДР)
– 64 кг: Шунқор Абдурасулов – К. Ал-Эзире (Ироқ)
– 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров – Б.Ганбатар (Мўғулистон)
– 75 кг: Исроил Мадримов – Т. Ву (Вьетнам)
– 81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Б. Ядав (Ҳиндистон)
– 91 кг: Санжар Турсунов – Х. Хан (Хитой) / С. Бобошев (Қирғизистон)
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов – Х. Му (Хитой)

Биринчи кунги жангларда ўзбекистонлик боксчилардан Шунқор Абдурасулов ва Бобо-Усмон Ботуров рингга чиқади. -64 кг вазн тоифаси вакили Абдурасуловнинг ироқлик Ал-Эзирега қарши жанги Тошкент вақти билан 13:45га, -69 кг вазнда эса Ботуровнинг мўғулистонлик Ганбатарга қарши баҳси соат 16:15га белгиланган. Жанглар вақти тахминан олинган бўлиб, ундан аввалги баҳслар якунланишига қараб ўзгариши мумкин.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан -57 кг вазн тоифасида Ёдгорой Мирзаева шри-ланкалик Кришми билан жанг қилади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан соат 17:30да бошланади.

Қайд этиш керак, Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади: Фотима Турсунбоева (- 48 кг), Фарангиз Ҳошимова (- 51 кг), Турсуной Раҳимова (- 54 кг), Ёдгорой Мирзаева (- 57 кг), Райхона Қодирова (- 60 кг), Мафтуна Мелиева (- 64 кг), Шаҳноза Юнусова (- 69 кг), Мавлуда Мавлонова (- 75 кг), Эъзоза Мелиева (- 81 кг).

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчилар 1995 йилдан бошлаб қитъа чемпионатида иштирок этиб келишади, ҳозиргача 4 марта (1999, 2002, 2007 ва 2017 йиллари) умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган. Рекорд кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда 10 та вазннинг 9 тасида Ўзбекистон вакиллари олтин медалга сазовор бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлашади