
Бугун, 20 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувларга старт берилади. Саралаш босқичидан ўрин олган мазкур кунда ўзбекистонлик 8 нафар боксчи рингга кўтарилишади.
Улар орасида Исроил Мадримов, Миразиз Мирзахалилов, Шунқор Абдурасулов каби таниқли чарм қўлқоп усталарини ҳам кўришимиз мумкин. Бугун жанг ўтказадиган вакилларимиз қуйидагилар:
Кундузги дастур
-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Даичи Хасебе (Япония)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Ман Чо Чол (КХДР)
-54 кг: Турсуной Раҳимова – Киан Ши (Хитой)
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Нилуфар Бобоёрова (Тожикистон)
Кечки дастур
-56 кг: Миразиз Мирзахалилов – Алманбет Алибеков (Қирғизистон)
-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Амир Масуд (Покистон)
-75 кг: Исроил Мадримов – Трунг Ву (Вьетнам)
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева – Нхи Нгуен (Вьетнам)
Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар доирасида Бобо-Усмон Батуров, Шунқор Абдурасулов ва Ёдгорой Мирзаева ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ижобий ҳал қилишган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар