15:50 / 20.04.2019
2 515

Рустам Ашурматов Жанубий Кореядаги дастлабки голини киритди

Рустам Ашурматов Жанубий Кореядаги дастлабки голини киритди
Бугун Жанубий Корея "K2" лигасида 7-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гванью" клуби бу тур ўз майдонида Жавлон Иброҳимов тўп тепадиган "Сувон Сити"ни қабуи қилди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Эътиборлиси, "Гванью"нинг дастлабки голига айнан Ашурматов муаллифлик қилди. Бу унинг Жанубий Кореядаги дастлабки тўпи бўлди. Рустам тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса, Иброҳимов қайдномадан ўрин олмади.
"K2" Лига. 7-тур
"Гванью" - "Сувон Сити" 2:1
Голлар:
Рустам Ашурматов (13), Фелипе (44 пенальтидан) - Эгбучунам (72).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рустам Ашурматов Жанубий Кореядаги дастлабки голини киритди