date
views 2 760

Миразиз Мирзаҳалилов ҳам кейинги босқичга йўл олди

Миразиз Мирзаҳалилов ҳам кейинги босқичга йўл олди
Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Айни пайтга келиб, иккинчи куннинг кечки дастуридан ўрин олган беллашувлар ўтказиляпти.

Бироз аввал терма жамоамизнинг яна бир вакили Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) ҳам мусобақадаги иштирокини бошлади. Осиё ўйинларининг ғолиби ҳисобланмиш ушбу боксчимиз дастлабки жангни қирғизистонлик Алманбек Алибековга қарши ўтказди.

Юртдошимизнинг устунлигида ўтган жанг якунда ҳакамларнинг очкосида ҳам ўз ифодасини топди ва Мирзаҳалилов кейинги даврага йўл олди. Яна бироздан сўнг Шунқор Абдурасулов (-64 кг) ҳамда Исроил Мадримов (-75 кг) ҳам рингга чиқишади, дея хабар бермоқда МОҚ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миразиз Мирзаҳалилов ҳам кейинги босқичга йўл олди