date
views 2 484

Абрамов Қосимовдан устун келди ёхуд «Бунёдкор» ОКМКни мағлуб этди

Абрамов Қосимовдан устун келди ёхуд «Бунёдкор» ОКМКни мағлуб этди
Суперлига 5-туридан ўрин олган ОКМК – «Бунёдкор» ўйини якунланди. Олмалиқда меҳмон бўлган «қалдирғочлар» Лутфулло Тўраевнинг жарима зарбасидан урган голи эвазига ғалаба қозонишди.

Бу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколари сонини 9 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. ОКМК 4 очкоси билан 11-ўринда қолди. «Бунёдкор» Суперлигада кетма-кет 3-ўйинда ғалаба қозонди.

ОКМК – БУНЁДКОР 0:1
Гол:
Лутфулло Тўраев (39).
ОКМК: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Файзиев, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов, Миржамол Қосимов (Шаҳзод Нурматов, 66), Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов (Камрон Саидазимов, 46), Жасур Ҳасанов, Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов, 75).
Бунёдкор: Мурод Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Нурилло Тўхтасинов, Лутфулло Тўраев, Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 66), Санжар Қодирқулов, Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов, 90+2), Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 83), Миржаҳон Мираҳмадов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абрамов Қосимовдан устун келди ёхуд «Бунёдкор» ОКМКни мағлуб этди