
Бангкокда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунида эркаклар ўртасидаги баҳсларда қатнашган беш нафар ўзбекистонлик спортчининг барчаси ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.
Дастлаб -49 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов япониялик Даичи Хасебэни қийинчиликсиз мағлуб этди. Шундан кейин -60 кг вазн тоифасида Шукуржон Раҳимов КХДР вакили Чол Ман Чодан устун келди.
Кечки дастурда эса Осиё ўйинлари чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) қирғизистонлик Алманбет Алибековга қарши рингга чиқди ва яққол устунлик билан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сўнг Шунқор Абдурасулов турнирдаги иккинчи жангини покистонлик Амир Масудга қарши ўтказиб, ишончли ғалаба билан чорак финалга йўл олди.
Терма жамоанинг энг номдор вакилларидан Исроил Мадримов (-75 кг) дастлабки жангида ортиқча қийинчиликсиз вьетнамлик Трунг Вуни мағлуб этди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса -54 кг вазнда Турсуной Раҳимова хитойлик Киан Шига ютқазган бўлса, -69 кг вазнда Шаҳноза Юнусова тожикистонлик Нилуфар Бобоёровани мағлубиятга учратди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг