date
views 2 866

Миржалол Қосимов: "Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти"

Миржалол Қосимов: "Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти"
АГМК - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Чиройли, шиддатли ва жанговор ўйин бўлишини кутгандик. Шундай ҳам бўлди. "Бунёдкор" жамоасини жуда яхши биламиз. Биринчи таймда керакли жойларда тўпни йўқотавердик, хатолар, қолаверса ёмғир...Оддий вазиятда гол ўтказдик. Лутфулла Тўраев зарба берди, Акбар Тўраевдан бундай хатони кутмагандим. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. Албатта "Бунёдкор" жамоаси ҳам яхши ҳаракат қилди, уларни ғалаба билан табриклайман.

Легионерлар нега йўқ? Улар жамоага қўшилиб кета олишмаяпти. Умуман қолган футболчилар ҳам бир жамоага айлана олишмаяпти. Бунинг устида ишлаяпмиз. Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти. Йил бошида керакли футболчиларни ололмадик. Дилшодни ҳам ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлаяпман. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади", - дейди Миржалол Қосимов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Жамоамизга битта етакчи етишмаяпти"