14:15 / 21.04.2019
2 638

Зидан ёзги трансферлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди

Зидан ёзги трансферлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 33-тури доирасидаги «Атлетик» билан ўйин олдидан жамоанинг ёзги трансферлари ҳақида саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Marca'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

«Трансферлар ҳақида клуб вакиллари билан гаплашиб олишим керак, чунки нима хоҳлаётганимни аниқ биламан. Лекин ҳозир эмас. Мен исмларни санаб ўтмоқчи эмасман», – деди Зидан.

«Қироллик клуби» устози жамоага қайтишидан олдин клуб президенти Флорентино Перес унга нималарни ваъда қилгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

«Қандайдир шартлар эмас, вазиятни ўзгартириш хоҳиши бор эди. Биз нима қилиш мумкинлиги ҳақида, шунингдек футболчилар тўғрисида гаплашганмиз. Трансферлар борасида нималарга эриша оламиз, буни ҳали кўрамиз. Лекин шуниси аниқки, ўзгаришлар бўлади».

Зидан янги ўйинчиларни харид қилиш учун таркибдаги баъзи футболчиларни сотиш зарурати борлиги ҳақидаги хабарларга ҳам муносабат билдириб, ҳеч кимга жамоадаги ўрин кафолатланмаганини билдирди: «Барча футболчиларнинг шартномаси бор. Бу ҳақда гаплашиб олишга ҳали улгурамиз. Бу ҳар қандай футболчи бўлиши мумкин».

«Реал» доимо энг яхши футболчиларни таклиф қилади. Бу мавсум клуб учун энг яхшиларидан бири бўлгани йўқ ва буни қабул қилишимиз, уни ўзгартиришимиз керак», – дея қўшимча қилди Зинедин Зидан.

«Қаймоқранглилар» бош мураббийи ҳужумчи Гарет Бэйл борасидаги саволга: «Унинг келажагини ҳали муҳокама қилганимиз йўқ», деб жавоб қайтарди.

Маълумот учун, жамоанинг «Атлетик»ка қарши ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 19:15да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан ёзги трансферлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди