
Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган учинчи кун беллашувлари давом этмоқда.
-69 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Батуров бугун турнирдаги иккинчи жангини ўтказди. У эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштирига қарши рингга чиқди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Бу ғалаба Бобо-Усмон Батуровга чорак финал йўлланмасини тақдим қилди.
Батуров турнирдаги иштирокини 19 апрель куни бошлаган ва дастлабки жангида мўғулистонлик Баярку Ганбаатарни нокаутга учратганди.
Бугун кундузги дастурда -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшодбек Рўзметов ҳам дастлабки жангини ўтказди.

У ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши баҳс олиб борди ишончли ғалабага эришиб чорак финалга йўл олди. Рўзметовнинг ярим финал йўлидаги рақиби қозоғистонлик Бек Нурмаганбет бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар