22:33 / 21.04.2019
2 800

Улуғбек Бақоевнинг "Сўғдиёна"даги дебюти омадли чиқди

Улуғбек Бақоевнинг "Сўғдиёна"даги дебюти омадли чиқди
Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Металлург" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўлиб баланд келди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Кахи Махарадзенинг узатмасидан сўнг Шоҳруз Норхонов ҳисобни очди. 64-дақиқада Элёр Орифов ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. 76-дақиқада Баҳодир Пардаев ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, яқинда Улуғбек Бақоев қўл остига ўтган жиззахликлар янги мураббий билан ғалабани қўлга киритишди ва очколарини 6тага етказиб олган ҳолда 8-поғонага кўтарилиб олишди.

"Сўғдиёна" – "Металлург" 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 25 Норхонов, 2:0 – 64 Орифов, 2:1 – 76 Пардаев.
"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Иззат Абдуллаев, 46), Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев, 78), Ойбек Нурматов (Саҳоб Рашидов, 56), Шоҳруз Норхонов, Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.
"Металлург": Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Зоҳид Абдуллаев (Баҳодир Пардаев, 67), Музаффар Музаффаров (Исломбек Исоқжонов, 56), Шавкат Муллажонов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Андрей Шипилов, Акбар Исматуллаев, Сергей Тумасян.
Огоҳлантиришлар: Тумасян 35, Қулматов 36, Шипилов 68.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоевнинг "Сўғдиёна"даги дебюти омадли чиқди