Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг яна икки вакили ярим финалга чиқди.
Аввалига -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо Усмон Ботуров қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов билан жанг қилди.
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Жангнинг учинчи раундида икки боксчининг ҳам қоши ёрилиб кетди, натижада рефери жангни тўхтатди. Бу вақтга келиб ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобига олдинда эди ва ҳакамлар унинг ғалабасини қайд этишди. Батуров энди ярим финалда жанг қилади.
+91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси вакили Баҳодир Жалолов хитойлик Ҳаипенг Мунига қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига устун келди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида -75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Мавлуда Мавлонова Хитой тайпейилик Веи-Сиен Лин билан жанг ўтказиб мағлуб бўлди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. -60 кг вазн тоифаси вакили Райҳона Қодирова ҳам турнирни эрта тарк этди, у чорак финалда мўғулистонлик Намуун Монхорга ютқазиб қўйди.
Шу тариқа, Осиё чемпионатига 20 нафар спортчи билан йўл олган Ўзбекистон жамоасидан фақат 8 нафари ярим финалга чиқди - Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг), Шукуржон Раҳимов (-60 кг), Бобо Усмон Батуров (-69 кг), Санжар Турсунов (-91 кг), Баҳодир Жалолов (+91 кг), Ёдгорой Мирзаева (-57 кг), Шаҳноза Юнусова (-57 кг). Турнирда совриндор бўлиши кутилган Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг), Шунқор Абдурасулов (-64 кг), Дилшодбек Рўзметов (-81) ва Исроил Мадримов (– 75 кг) каби боксчилар турнирдаги иштирокини якунлаб бўлишди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?