Қатар пойтахтида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, атлетларимиз навбатдаги медалларини баландликка сакраш секторида қўлга киритишди.
Қитъада тенгсиз ҳисобланадиган Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусанова Доҳада ҳам бирга шоҳсупага кўтарилишди. Мазкур қитъа чемпионатида ғолиблик Надия Дусановага насиб этди. Ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритиши учун 1.90 метр баландликдан ошиб ўтиши талаб этилди.
Светлана Радзивил бу сафар бронза медали билан чекланди. Юртдошимиз қозоғистонлик рақибаси билан бирга бир хил 1.88 метр натижа қайд этган бўлса ҳам, уринишлар бўйича қўшни мамлакат вакиласи устунлик қилди.
Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоа вакилларининг жамғарган медаллари 3 та олтин ва 1 та бронзага етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда