
Ҳозиргина Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида яна бир жанг якунланди.
-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шукуржон Раҳимов ярим финал жангида мўғулистонлик Цендбаатар Ерденебатга қарши рингга чиқиб, рақибига очколар ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу тариқа Шукуржон Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлади.
Аввалроқ эркаклар ўртасида Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразиз Мирзаҳалилов, ҳамда Санжар Турсунов ярим финал жангларида рақибларини мағлуб этиб, финалга чиққан эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар