
Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов 17 апрель куни Осиё Бокс Конфедерацияси (ASBC) Бош ассамблеясининг Бангкокда ўтган йиғилишида ташкилот Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланган. Полатов айни кунларда Таиланд пойтахтида давом этаётган Осиё чемпионатини бевосита кузатиб бормоқда.
«Бангкокда ареналар, муҳит, меҳмондўстлик ва ташкилотчиликнинг барча жабҳалари аъло даражада, аммо битта муҳим фактор ҳақида бундай деб бўлмайди. Афсуски, бу сафарги Осиё чемпионатида аншлаг кузатилмаяпти», – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Полатов ASBC матбуот хизмати билан суҳбатда.
Сакен Полатовнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 30 мингга яқин спортчи бокс билан шуғулланмоқда. «Тез орада бу кўрсаткич икки баробарга ошишига умид қилмоқдаман», – дея таъкидлаган у.
Ўзбекистон бокси раҳбарининг маълум қилишича, декабрь ойида Тошкентда Осиё Бокс Конфедерацияси Ижроқўмининг йиғилиши ва 22 ёшгача спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон Осиё ва Океания боксчиларининг 2020 йилги Олимпиада саралаш турнирига мезбонлик қилишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Сакен Полатов шу йил февраль ойи бошида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар