14:24 / 26.04.2019
2 717

Бобо-Усмон Батуровда ҳам олтин медал (видео)

Бобо-Усмон Батуровда ҳам олтин медал (видео)
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатида финал учрашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Бобо-Усмон Батуров -69 кг вазн тоифасида финал жангини ўтказди. Япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга кўтарилган Батуров жангда ўз устунлигини намойиш қилди ва ютуқлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Осиё чемпионатини саралаш босқичидан бошлаган Батуров дастлаб мўғулистонлик Баярку Ганбаатарга қарши ўтказиб, уни муддатидан аввал мағлуб этганди. Ўзбекистон вакили нимчорак финалда эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштирига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Чоракфиналда эса қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов, яримфиналда ҳиндистонлик Ашиш мағлуб этилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон вакиллари финалларда 100 фоизлик натижа қайд этишмоқда. Бироз аввал терма жамоанинг енгил вазндаги вакиллари Нодир Мирзаҳмедов (-49 кг) ҳамда Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг) ҳам финални муваффақиятли ўтказишган эди.

Қайд этиш керакки, учинчи олтин медал Ўзбекистон терма жамоасига муддатидан олдин эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиши учун етарли бўлди - финалга Ўзбекистондан 5 нафар, Қозоғистон ва Ҳиндистондан 4 нафардан боксчи чиққанди, аммо Ўзбекистоннинг медал жамғаришдаги асосий рақиби Қозоғистон медаллар сифати бўйича иккинчи ўринда қолиши маълум бўлиб улгурди.

Бироздан сўнг оғир вазнли боксчилар ҳам рингга чиқишади:

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бобо-Усмон Батуровда ҳам олтин медал (видео)