15:10 / 26.04.2019
2 677

Санжар Турсунов кумуш медал билан кифояланди

Санжар Турсунов кумуш медал билан кифояланди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари доирасида ўзбекистонлик яна бир боксчи рингга чиқди.

-91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов жанубий кореялик Ҳёнг Кю Кимга қарши рингга кўтарилиб, рақибига очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.

Бу Ўзбекистон жамоасининг турнирдаги илк кумуш медалидир. Бунгача Шукуржон Раҳимов (-60 кг) бронза, Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) ва Бобо Усмон Ботуров (-69 кг) олтин медалларга эга чиққанди.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси муддатидан аввал турнирда биринчи ўринни қўлга киритиб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Санжар Турсунов кумуш медал билан кифояланди