19:45 / 27.04.2019
2 665

"Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди

"Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Локомотив" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 3-дақиқасида Жамшид Искандеров чамаси 16 метрлардан кучли зарбаси билан ҳисобни очди - 1:0.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Ислом Тўхтахўжаев ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

Ўйиннинг 71-дақиқасида ўнг қанотдан меҳмонлар ўйинчиси Элгужа Григалашвили тепган тўп Йован Жокичга тегиб мезбонлар дарвозасидан жой олди - 2:1.
Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов гол урди - 3:1.

"Локомотив" – "Қизилқум" 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар:
1:0 - 3 Искандаров, 2:0 - 31 Тўхтахўжаев, 2:1 - 70 Григалашвили, 3:1 - 71 Абдухолиқов.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Давронбек Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Диёржон Туропов (Азиз Хайдаров, 65), Ҳусниддин Ғофуров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац, 77).
Захира: Маъмур Икромов, Арсланмурод Аманов, Азизбек Омонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Игорь Йелич.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев (Акмал Рустамов, 74), Элдор Бойматов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Хуршид Олимов, Ариагнер Смит Медина (Сардор Жаҳонов, 46).
Захира: Евгений Черемисин, Мурод Бобожонов, Ҳумоюн Абдуалимов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қосимов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашов.
Огоҳлантиришлар: Қамбаров (29), Ҳошимов (86)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди