23:39 / 27.04.2019
3 770

Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлиб чиқди

Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлиб чиқди
Гап шундаки, Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев жамоанинг янги ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевнинг голсиз сериясига берган изоҳини эслаймиз.
Ўшанда Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин нега Ҳумонюн Муртозаевнинг янги жамоасидаги дебют голи чўзилиб кетди, деган саволга қуйидагича жавоб берганди:

"Ҳумоюн мавсумолди йиғин доирасидаги назорат ўйинларида ўзини яхши кўрсатди. Кўп голлар киритди. Унинг голсиз серияси чўзилгани шунчаки вақт масаласи. Шунингдек, Муртазоев ўтган йилни Про-лигада ўтказди ва "Машъал" ҳамда "Насаф" ўртасидаги фарқ ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Яъни, бундай юқори босимда ўйнагандан кейин бунга мослашиш ва кўникиш учун вақт талаб этилади. Ўйлайманки, Муртазоев дастлабки голни уриб олгач ўзига бўлган ишончи ортади. Муҳими, ўша биринчи голни уриб олиш лозим. Дебют голдан кейин Ҳумоюн Муртазоев очилиб кетади", - дея ўз фикрларини билдирганди "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев.

Қайд этиш керакки, шундан сўнг Ҳумоюн Муртазоев "Андижон" дарвозасига ўзининг илк голини киритди ва кеча АГМК дарвозасига иккита гол уриб, янги жамоасидаги дастлабки дублини нишонлади. Рўзиқул Бердиев ишонтиргандек, Ҳумоюн Муртазоев "Насаф" сафидаги илк голини ургач футбол тилида айтганда, "очилиб кетди".

"Машъал"дан "Насаф"га ўтган ҳужумчи охирги иккита учрашувда 3та гол киритишни уддалади. Бу билан ҳужумчи жамоанинг янги мавсумдаги тўпурари бўлиб турган ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Саитовга етиб олди. Саитов ҳисобида ҳам 3та гол мавжуд. Кучли зарба соҳиби бўлган Саитов "Динамо", "Сўғдиёна" ва АГМК дарвозасини узоқдан йўллаётган кучли зарбалари орқали аниқ нишонга олган.

Шунингдек, жароҳатини даволаб ўзоқ танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтган Азиз Ғаниев АГМКга қарши баҳсда жамоаси голларининг иккитасида ассистентлик қилди ва голли узатмалар сонини иккита етказиб, бу борада пешқадамлар сафига қўшилиб олди.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлиб чиқди