08:25 / 28.04.2019
3 140

Роналду "Ювентус"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Роналду "Ювентус"ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Интер" – "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Жузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг дебюти мезбонлар учун омадли келди. 7-дақиқада Ража Наинголан жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди.

62-дақиқада Криштиану Роналду Миралем Пьяничнинг узатмасидан сўнг кучли зарба йўллади ва мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, “Интер” 62 очко билан учинчи ўринда қолди. Чемпионлик масаласии ҳал қилиб бўлан “Юве” эса 88-очкосини қўлга киритди.

Интер – Ювентус 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар:
1:0 – 7 Наингголан, 1:1 – 62 Роналду.
Интер – Ханданович, де Врей, Асамоа, Д`Амброзио, Шкриньяр, Наингголан (Валеро, 74), Весино, Брозович, Перишич, Политано (Жоау Мариу, 80), Икарди (Мартинес, 82).
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро (Спинаццола, 49), Кьеллини, Жоау Канселу, Пьянич, Куадрадо, Матюиди (Кин, 60), Джан, Бернардески (Матеус Перейра, 86), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Куадрадо (40), Перишич (44), Кьеллини (45), Кин (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду "Ювентус"ни мағлубиятдан қутқариб қолди