20:14 / 28.04.2019
2 392

"Манчестер Сити" "Бёрнли"ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 1-ўринга қайтди (видео)

"Манчестер Сити" "Бёрнли"ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 1-ўринга қайтди (видео)
Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Бёрнли" – "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. "Терф Мур" стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув манкунианларнинг устунлигида бошланган бўлсада танаффусгача ҳисоб очилмади. 67-дақиқада "Сити" футболчилари ниҳоят гол уришга муваффақ бўлишди. Серхио Агуэро жарима майдони ичида ҳимоячиларни доғда қолдирган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олди.

Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 92 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтишди.

Бёрнли – Манчестер Сити 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
0:1 – 63 Агуэро.
Бёрнли – Хитон, Тарковски, Ми, Лоутон, Тэйлор, Вествуд, Хендрик (Гудмундссон, 76), Корк, Вуд (Выдра, 72), Барнс, Макнил.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Уокер, Лапорт, Зинченко, Бернарду Силва, Сильва, Сане (Габриэл Жезус, 64), Гюндоган, Стерлинг (Отаменди, 90), Агуэро (Стоунз, 83).
Огоҳлантиришлар: Лоутон (87), Гюндоган (90).
***
Учрашувдаги голни томоша қилинг:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Сити" "Бёрнли"ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 1-ўринга қайтди (видео)