date
views 4 683

Футболчи пенальти тепишда дарвозабонни ажойиб тарзда алдади (видео)

Футболчи пенальти тепишда дарвозабонни ажойиб тарзда алдади (видео)
Австралиянинг “Брисбен Роар” футбол клуби ярим ҳимоячиси “Аделаида Юнайтед”га қарши кечган учрашувда алоҳида услуби билан ажралиб турди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.

“Брисбен Роар” футболчилари ўйиннинг 59-дақиқасида ўзларига пенальти ишлаб олишди. Тўпнинг ёнига Ботеак келди. Ўйинчи узоқдан югуриб келади, дарвозабон эса Ботеак тўпни зарб билан бурчакка тепади, деб ўйлайди. Бунинг ўрнига ярим ҳимоячи тўпни астагина дарвозанинг марказига йўллайди, тўп эса секин дарвоза тўридан жой олади.

Шунга қарамай, “Брисбен Роар” жамоаси 3:5 ҳисобида учрашувни бой беришди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футболчи пенальти тепишда дарвозабонни ажойиб тарзда алдади (видео)