date

Месси – Роналду 8:0

Месси – Роналду 8:0
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Ливерпуль»га (3:0) қарши дастлабки ўйинда жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилди.

Opta хабарига кўра, бу аргентиналик тўпурарнинг мавсум давомида жарима зарбасидан урган саккизинчи голидир (56та зарбадан).
Таққослайдиган бўлсак, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 24 марта жарима зарбасини амалга ошириб, бирорта гол уролмаган.

Бу мавсумда Месси «Барселона» таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 48та гол урган ва 22та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси – Роналду 8:0