
Фото: «Uff.uz»
«Барселона» клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас Садд» жамоасида ўйнаётган Хави мавсум охирида футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди.
«39 ёшимга қадар футбол ўйнаш мен учун катта шараф. Мавсумни юқори чўққида якунламоқчиман. Бу мен учун футболчи сифатидаги сўнгги мавсум, аммо мураббийлик фаолиятида мени нималар кутаётганини кўришга интиқман.
Мен мураббийлик фаолиятида Йохан Кройфф ва Ла Масияларнинг ишини давом эттирмоқчиман. Жамоа майдонда устунликка эга бўлиши ва ҳужумкор руҳда ўйнаши менга ёқади», – дейди Хави.
Хави «Барселона» сафида 767 ўйин ўтказди. 2015 йилда у «Ас Садд» га келиб қўшилди, айни дамда мазкур жамоа ОЧЛда «Пахтакор» билан бир гуруҳда кураш олиб бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.