
Хабарингиз бор, бугун Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда вилоят ҳокими. вилоят футболи раҳбари Ҳуйрулла Бозоров томошабинларни Намангандаги илк ўйин билан табриклар экан қуйидаги фикрларни ҳам билдириб ўтди. Бу ҳақда Sports.uz сайти маълум қилмоқда.
- Барчани вилоятимиздаги илк учрашув билан табриклайман. Ушбу стадион қайтадан ФИФА талаблари асосида таъмирдан чиқарилди. Ўйингоҳ ёнида жамоа машғулотлар ўтказиши учун 6200 ўринга мўлжалланган майдонни ҳам бугун фойдаланишга топширдик.
Франциянинг "Лион" клуби билан ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришилди. Қолаверса, "Лион" клуби билан Наманганда ўртоқлик ўйини ўтказилади, - деди Ҳайрулла Бозоров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар