Суперлига 7-тури доирасида "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) "Бухоро" устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйин анча қийин ўтди. “Насаф” анча яхши шаклланган жамоа эканини яна бир бор исботлади. Биз қайд этилган мағлубият учун мухлислар олдида айбдормиз. Лекин ишқибозлар билишларини хоҳлардимки, биз ўйинга чин дилдан бор кучимизни ишга солган ҳолда тайёрлаган эдик.
Лекин бугун кўплаб вазиятларда омад етишмади, ўйинимиз қовушмади. Тўғри, ҳозирги вақтда мусобақа жадвалидаги ўрнимиздан мухлисларимиз ҳафа. Лекин биз бутун жамоа бўлиб, келаётган турларда ушбу вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз", - деб Ашурматовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади