13:33 / 05.05.2019
2 843

Ўзбекистонлик боксчилар Санкт-Петербургдаги халқаро турнирга йўл олишди

Ўзбекистонлик боксчилар Санкт-Петербургдаги халқаро турнирга йўл олишди
Бугун, 5 май куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди.

Ўзбекистонлик боксчилар 6-12 май кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий «Санкт-Петербург Губернатори кубоги» мусобақасида иштирок этишади. Турнирда 4 қитъанинг 20дан зиёд мамлакатидан келадиган боксчилар жам бўлишади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу халқаро турнирга йўл олган таркиби:
-52 кг: Худойназар Файзов
-60 кг: Отабек Холматов
-64 кг: Зоир Жуманазаров
-69 кг: Иқболжон Холдоров
-75 кг: Фанат Каҳрамонов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидрахимов
+91 кг: Обиджон Тоҳиров

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувоҳид Жалолов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчилар Санкт-Петербургдаги халқаро турнирга йўл олишди