Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Реал" – "Вильярреал" учрашуви ўз якунига етди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Мариано Диас мадридликларни олдинга олиб чиқди, бироқ бунга меҳмонлар дарҳол жавоб бера олишди. Жерар Морено мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Хесус Вальехо жамоасининг иккинчи голини урди.
Иккинчи бўлим дебютида Диас дублини нишонлаб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Ҳакам якунланиши арафасида Жауме Коста орадаги фарқни минимал кўринишга олиб келди.
Шу билан “Реал” очколарини 68 тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.
Реал Мадрид – Вильярреал 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 2 Диас, 1:1 – 11 Морено, 2:1 – 40 Вальехо, 3:1 – 49 Диас, 3:2 – 90+4 Коста.
Реал Мадрид – Куртуа, Вальехо, Марсело, Варан, Карвахаль, Вальверде (Иско, 62), Каземиро, Браим Диас (Винисиус Жуниор, 74), Кроос, Васкес (Асенсио, 62), Диас.
Вильярреал – Фернандес, Марио Гаспар (Коста, 82), Кинтилья, Альваро Гонсалес, Фунес Мори, Чуквуэзе, Касорла, Педраса (Тригерос, 56), Иборра, Форнальс (Бакка, 72), Морено.
Огоҳлантиришлар: Фунес Мори (43), Альваро Гонсалес (84), Иборра (89).
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди