13:05 / 06.05.2019
3 623

«Ростов» клуби Элдор Шомуродов шарафига «элдорка» қалпоқларини сотувга чиқаради (фото)

«Ростов» клуби Элдор Шомуродов шарафига «элдорка» қалпоқларини сотувга чиқаради (фото)
Фото: «Google.com»
Россиянинг «Ростов» жамоаси клуб тимсоли туширилган сузиш қалпоқларини сотувга чиқарилишини эълон қилди. Бу қалпоқлар «эльдорка» деб номланадиган бўлди.

«Бу қалпоқларда тутқич бермас бўласиз, бошингиз эса энг маъсулиятли паллаларда сизни қутқаради», — деб ёзади «Ростов» твиттери.
«Ростов» Россия чемпионатининг 27-турида «Краснодар» билан ўйиннинг 89-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг бош билан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштириб, дурангга эришди.

Бу вазиятда Элдорнинг бошида сузиш қалпоғи бор эди, у 79-дақиқада рақиб ҳимоячиси Александр Мартинович билан тўқнашиб кетган ва клуб шифокорлари унга сузиш қалпоғини кийдириб қўйишган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ростов» клуби Элдор Шомуродов шарафига «элдорка» қалпоқларини сотувга чиқаради (фото)