
Ўзбекистон терма жамоаси қизлари (U-19) IHF Trophy мусобақасида қирғизистонлик тенгқурлари устидан 93:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик гандболчилар рекорд натижа қайд қилишди.
Бунгача Баҳрайн ўсмирлар жамоасининг Ҳиндистон устидан 86:31 ва Миср ўсмирларининг мавританиялик тенгқурлари устидан 92:16 ҳисобидаги ғалабалари қайд қилинган.
IHF Inter-Continental Trophy мусобақаси Халқаро гандбол федерацияси томонидан 2011 йилдан бери ўтказиб келинади. Икки йилда бир марта ўтказиладиган мусобақада ривожланётган давлатларнинг 21 ёшгача ва 19 ёшгача спортчилари беллашишади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.