10:10 / 07.05.2019
2 722

Гари Невилл: Ҳозирги "МЮ" – умуман жамоа эмас

Гари Невилл: Ҳозирги "МЮ" – умуман жамоа эмас
"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимочиси Гари Невилл "Хаддерсфилд" жамоаси билан қайд этилган дуранг (1:1) натижадан кейин футболчиларни танқид остига олди.

"Рақиб бутун мавсум давомида муаммолар гирдобидан бўлган "Хаддерсфилд" клуби. Сиз уларнинг ўйинларини кўргансиз, юқори савияга эга бўлмаган ўйин кўрсатишади. Агар ростини айтсам менга қизил формадаги йигитларнинг ўйинидан уларнинг ўйини кўпроқ ёқди.

Менга ушбу "Юнайтед" жамоасидаги ҳеч нарса ёқмайди. Умуман. Бу шунчаки даҳшат. Уларга бир назар солинг. Бу умуман бир-бири билан қовуша олмаган одамлар гуруҳи.

Мураббий ўзига ёқадиган жамоани тузмоқчи. Мен Сульшерга қараб ушбу жамоада унга нима кераклигини тушунмаяпман. Бу умуман жамоа эмас. Улар менга Почеттино "Тоттенхэм" клубини яқиндагини қабул қилиб олган давридаги жамоани эслатмоқда. Кабул, Адебайор, Капу – ҳеч қандай руҳиятга эга бўлмаган одамлар гуруҳи. У жамоани қисмларга бўлиб ташлади.

Оле ҳам ҳудди шундай қилиши лозим. Клуб тажрибали спорт директорини топиши лозим, бироқ матбуот ёзганидай муаммоалар мавжуд", - дейди Невилл.

Манба: Uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гари Невилл: Ҳозирги "МЮ" – умуман жамоа эмас