3-5 май кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида бадиий гимнастика буйича “Beylikduzu rhythmic cup” халкаро турнири ўтказилди.
Бизнинг ёш гимнастикачиларимиз учун бу илк халкаро мусобақа бўлишига қарамасдан, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 2008-2014 ёш тоифасида қатнашишди. 2013 йилда гуруҳ машқида қатнашган энг ёш қизларимиз ўзининг «Жўжалар» чиқиши билан барча томашабинларга манзур бўлди. Шу ёшдаги Осиё Тожиева илк бор халқа билан чиқиши ҳакамлар олқишига сазовор бўлди, сабаби бу ёшда қизалоқлар учун анжомли чиқиш жуда мураккаб жараёндир.
Мусобақа натижаларига кўра ёш гимнастикачиларимиз 13 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалга эга бўлдилар.
1. Осиё Тожиева 1-ўрин кўпкураш, 1-ўрин гуруҳ;
2. Асина Ё 1-ўрин кўпкураш, 1-ўрин гуруҳ;
3. Меҳримоҳ Расулова 1-ўрин кўпкураш, 1-ўрин гуруҳ;
4. Сарвиноз Мақсудова 1-ўрин кўпкураш, 1-ўрин гуруҳ;
5. Диёра Улуғбекова 2-ўрин кўпкураш, 1-ўрин гуруҳ;
6. Солиҳа Исмоилова 2-ўрин;
7. Ҳамзаева Зумрад 3-ўрин;
8. Робия Аҳмадхўжаева 1-ўрин кўпкураш, 1-ўрин гуруҳ, халқали чиқиш;
9. Висола Мирахмедова 1-ўрин кўпкураш, 1-ўрин копток ва 2-ўрин арқонда чиқиш.
Ғолибларимизга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз Зарина Абдуллаева ва Альбина Тимергазиналар мураббийлик қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади