14:18 / 08.05.2019
2 335

Ўзбекистон июнда Сурия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон июнда Сурия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон миллий жамоаси 11 июнь куни Тошкентда Сурия миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар қилди ЎФА. Аввалроқ Эктор Купер шогирдлари 7 июнда КХДР билан назорат учрашувида майдонга тушиши маълум бўлганди.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон миллий жамоаси аргентиналик мутахассис қўл остидаги илк ўйинини 2018 йил 6 сентябрь куни айнан Сурияга қарши ўтказган ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. 62-дақиқада Марат Бикмаевнинг пенальтидан урган голига 78-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Умар ас-Сома жавоб қайтарган.

Ўтган йили кузда КХДР билан ҳам Тошкентда ўртоқлик ўйини ташкил этилган, унда майдон эгалари Бикмаевнинг ҳар икки бўлимда киритган биттадан голи эвазига ғалаба қозонганди (2:0). Бу – Ўзбекистон миллий жамоасининг Купер мураббийлигидаги қўл илк ғалабаси бўлган.

Маълумот учун, КХДР ва Сурия миллий жамоалари январь ойида БААда бўлиб ўтган Осиё кубогида ўз гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаганди. Шимоллик корейслар очко тўплай олишмаган бўлса, сурияликлар бир очко билан ортга қайтишган. Айни пайтда, ЎФА расмий сайтида таъкидланишича, ташкилот «Ўзбекистон миллий терма жамоасига ФИФА кунларида кучли спарринг-рақиблар топиш учун кўплаб терма жамоалар билан музокаралар» олиб борган.

Осиёда ЖЧ-2018 саралашининг иккинчи - асосий босқичи 2019 йил 5 сентябридан бошланиб, 2020 йил 9 июнигача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон июнда Сурия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади