Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур ўйинлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида миллий терма жамоамиз учун яна бир кучли спарринг-рақиб топилди.
Шу йилнинг 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Маълумот учун, Туркия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа таркибида Италиянинг "Милан", "Сассуоло", Англиянинг "Эвертон", "Лестер", Франциянинг "Лилль", Германиянинг "Штутгарт", Испаниянинг "Сельта" каби клубларида тўп сурадиган кучли футболчилар бор. Ҳозирда Туркия терма жамоасини Шенол Гюнеш бошқариб келмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда