04:19 / 09.05.2019
3 260

Камбэклар давом этади. "Тоттенҳэм" 96-дақиқада гол уриб, финалга чиқди (видео)

Камбэклар давом этади. "Тоттенҳэм" 96-дақиқада гол уриб, финалга чиқди (видео)
Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Аякс" – "Тоттенхэм" учрашуви ўз якунига етди. "Амстердам Арена"да кечган баҳсда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошлашди, бироқ биринчи бўлим тўп киритиш голландларга насиб этди. 5-дақиқада Маттейс де Лигт бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

Голдан сўнг лондонликлар дарҳол олдинга ўтишди ва 5-6 дақиқа рақиб дарвозаси олдида кучли босимни юзага келтиришди. Вазиятларнинг бирида Сон Ҳин Мин дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди, бироқ унинг зарбасини Онана ушлаб олди.

Тайм ўрталарига келиб ўйин яна тенглашди ва темп бироз тушди. 35-дақиқада меҳмонлар марказда тўпни йўқотишди, натижада Донни ван де Бек жамоасининг қарши ҳужумини бошлаб тўпни Душан Тадичга узатди. Ўз навбатида тажрибали ярим ҳимоячи жарима майдонига ёриб кирган Ҳаким Зиешни тўп билан таъминлади, унинг кучли зарбасини Уго Льорис қайтаришга ожизлик қилди.

Иккинчи бўлим "шпорлар"нинг қатор ҳужумлари билан бошланди ва бу ўз самарасини бермай қолмади. 55-дақиқада "Тоттенхэм"нинг тезкор ҳужуми гол билан якунланди. Деле Аллининг узатмасидан сўнг Лукас Моура жарима майдонига ёриб кириб дарвозани ишғол қилди.

Бундан амстердамликлар ўзларига келиб улгурмасдан иккинчи голни қабул қилиб олишди. Жарима майдони ичида юзага келган палапартишликдан сўнг Моура тўпни эгаллаб олди ва аниқ зарба билан дублини нишонлади.

Шундан кейин мезбонлар ўзларига келишди ва фаолликни оширишди, ўз навбатида меҳмонлар ҳам қарши ҳужумда хавфли ҳаракат қилишди. Сўнгги дақиқалар "Тоттенхэм"нинг кучли босимида ўтди, мезбонлар чуқур ҳимояланишди. Барчаси "Аякс" фойдаси томон кетаётган бир вақтда Моура 96-дақиқада ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, сафардаги гол эвазига "Тоттенхэм" финалга йўл олди ва чемпионлик учун "Ливерпуль" билан куч синашaди.

Европа Чемпионлар лигаси
1/2 финал, жавоб баҳси
Аякс Голландия – Тоттенхэм Англия 2:3 (2:0, 0:3)
Голлар:
1:0 – 5 де Лигт, 2:0 – 35 Зиеш, 2:1 – 55 Лукас Моура, 2:2 – 59 Лукас Моура, 2:3 – 90+6 Лукас Моура.
Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Тальяфико, Мазрауи, Шене (Велтман, 60), де Йонг, ван де Бек (Магальян, 90), Зиеш, Тадич, Дольберг (Синкгравен, 67).
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз (Дэвис, 82), Триппьер (Ламела, 81), Вертонген, Алли, Ваньяма (Льоренте, 46), Лукас Моура, Сиссоко, Эриксен, Сон Ҳин Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (16), Дольберг (50), Роуз (76), Зиеш (77).
Дастлабки ўйин – 1:0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Камбэклар давом этади. "Тоттенҳэм" 96-дақиқада гол уриб, финалга чиқди (видео)