"Барселона" президенти: 4-гол қандай содир бўлганини ҳалигача тушуна олмаяпман

  • 09 май 2019, 21:15
  • 1 229
  • Спорт
  • "Барселона" президенти: 4-гол қандай содир бўлганини ҳалигача тушуна олмаяпман
    "Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида “Ливерпул”га (0:4) имконият бой берилгач нималарни ҳис қилаётганини айтди.

    “Мағлубиятдан жуда ранжидик. Энди биз бор эътиборимизни Испания кубоги финалига қаратишимиз лозим. Футболчилар клуб ва мухлислар учун тезроқ ўзларига келиб олишлари керак. Ўйинни эса кейинроқ таҳлил қилиб чиқамиз.
    Айтишим керакки, 4-гол шунчаки фожеали бўлди. Бу қандай содир бўлганини ҳалигача тушуна олмаяпман”, - дейди Бартомеу.

    Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бир ҳафта олдин “Камп Ноу”да бўлиб ўтган ўйинда “Ливерпул”ни 3:0 ҳисобида енган эди.

    Фикрлар

    Қолдирилган фикрлар (1)

    даврон 10 мая 2019 10:13
    Буни футбол дейдилар
    » » "Барселона" президенти: 4-гол қандай содир бўлганини ҳалигача тушуна олмаяпман