22:23 / 09.05.2019
2 782

Моуринью: "Аякс" худди "Витесс"га қарши ўйнагандек ҳаракат қилди"

Моуринью: "Аякс" худди "Витесс"га қарши ўйнагандек ҳаракат қилди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью "Аякс" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Аякс" "Тоттенхэм"га қарши баҳсда худди "Витесс"га қарши ўйнаётгандек ҳаракат қилди. Улар мақтовларга лойиқ. Аммо футбол - бу спорт кураши ва бундай учрашувларда стратегия керак. Баъзида ғалаба учун ўз фалсафасидан воз кечиш ҳам зарар қилмайди.

"Аякс" ўзининг кучсиз томонларини яхшироқ яшириш керак эди. Ҳисобда олдинда бўлсанг, мувозанатни сақлаш муҳим. Мувозанат позицион ҳимоядан бошланади. Маълум бир футболчилар доимо ҳимояда қолиши керак. Аммо "Аякс" ўз фалсафасига содиқ қолди. "Тоттенхэм" бир нималарни ўзгартирди ва вертикал узатмалар билан ўйнай бошлади. Кеча омад улар томонда бўлди" - дейди Моуринью.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью: "Аякс" худди "Витесс"га қарши ўйнагандек ҳаракат қилди"