23:38 / 09.05.2019
3 862

"Барселона"да катта ўзгаришлар бўлади, жамоани 10 футболчи тарк этиши кутилмоқда

"Барселона"да катта ўзгаришлар бўлади, жамоани 10 футболчи тарк этиши кутилмоқда
"Барселона" ёзги трансфер ойнаси вақтида 10 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи. Sports.uz нашрининг ёзишича рўйхатда Самуэль Умтити, Иван Ракитич ва Филипе Коутиньолар ҳам мавжуд.

Илгарироқ ОАВда клуб раҳбарияти Коутиньонинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Жорий йилги мавсумда бразилиялик футболчи барча мусобақаларда жами 52 баҳсда майдонга тушди ва 11 та гол киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етади.

"Сассуоло" ва "Валенсия"дан ижарага олинган Кевин-Принс Боатенг ҳамда Жейсон Мурильолар ҳам ўз жамоаларига қайтишади. Яспер Силессен, Томас Вермален ҳамда Рафинья Алькантара каби футболчилар ҳам трансферга қўйилиши айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона"да катта ўзгаришлар бўлади, жамоани 10 футболчи тарк этиши кутилмоқда