09:36 / 11.05.2019
2 281

Рўзиқул Бердиев: "Месси бизда эмас, у Европада. Кенжабоевни унга қиёслаш ноўрин"

Рўзиқул Бердиев: "Месси бизда эмас, у Европада. Кенжабоевни унга қиёслаш ноўрин"
Ўзбекистон суперлигасининг 8-туридан ўрин олган «Насаф» ҳамда «Қизилқум» баҳсидан (1:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан бўлишди.
“Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бир очкони қўлга киритиб, икки очкони йўқотдик. Кейинги ўйинларда ғалаба учун курашамиз. Жамоамиз ҳали жуда ёш. Ҳар сафар ғалаба талаб қилиш нотўғри деб ўйлайман. Бобир Абдуҳолиқов жароҳатдан қайтса ҳужумларимиз янада кучаяди. Имконият бўлса тажрибали футболчиларни жамоамизга олиб келамиз, фақат биринчи давра тугагандан кейин. Умуман юқори мақсадлар мавсум бошида қўйилиши керак. Тажрибали ўйинчининг ёнида малакали футболчилар ҳам етарли бўлиши зарур.

Шундай даражадаги футболчиларнинг бир ёки икки нафарига эга бўлиб ҳам ОЧЛга чиқа олмаслик мумкин. Кенжабоевни Месси билан таққослаш ноўрин. Месси бизда эмас, у Европада. Мавсум бошида Бозоров яхши формада эди. Сўнгги ўйинларда Ислом ўзини яхши томондан кўрсатди. Бугунги ўйинда дарвозага кўпроқ хавф туғдириши керак эди. Бироқ, у орқароқда ҳаракат қилди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда аҳволимизни ўнглаб оламиз. Бундан қийинроқ вазиятлардан ҳам чиқиб кетганмиз”, – дея қайд этган мураббий.

Манба: championat.asia

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Месси бизда эмас, у Европада. Кенжабоевни унга қиёслаш ноўрин"