date
views 3 495

Фазлиддин Ғоибназаров баланд бўйли рақибини енга оладими?

Фазлиддин Ғоибназаров баланд бўйли рақибини енга оладими?
Тошкент вақти билан эртага тонгда АҚШнинг Аризона штатида катта бокс кечаси бўлиб ўтади.

Унда Рио олимпиадаси ғолиби, ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади. Бу сафар унга Ақшлик Майкл Фокс рақиблик қилади. Бугун мазкур жанг олдидан боксчилар тарозига чиқишди.

Маълумот учун, 192 см бўйга эга бўлган Майкл Фокс бугунга қадар профи боксда 20 та жанг ўтказган ва уларнинг 19 тасида зафар қучиб, фақатгина бир марта мағлуб бўлган. Қайд этиш жоиз, Фокс ушбу ягона мағлубиятни ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевдан қабул қилиб олган эди.

Ғоибназаров эса профессионал боксда 7 жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган.

Манба: Sports.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғоибназаров баланд бўйли рақибини енга оладими?