00:26 / 12.05.2019
3 103

Миржалол Қосимов: "Бугун ҳам оддий хато туфайли имкониятни бой бердик"

Миржалол Қосимов: "Бугун ҳам оддий хато туфайли имкониятни бой бердик"
“Динамо” – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Об-ҳаво бироз иссиқлигига қарамасдан биринчи бўлимда анча жонли ўйин намойиш этилди. Ҳар иккала жамоа ҳам стадионга ташриф буюрган ишқибозлар зерикиб қолмайдиган тарзда ҳужумкор ўйнашга интилди. “Динамо” ҳам, АГМК ҳам тез-тез ҳужумлар ташкил этди.

Афсус, бугун ҳам оддий хато туфайли имкониятни бой бердик. Оддий вазиятда тўп йўқотилди ва рақиб бундан унумли фойдаланди. “Динамо” эса голдан сўнг қарши ҳужумларда анча яхши ҳаракат қилди. “Динамо” жамоасини бугунги қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман, - деди мутахассис.

Манба: pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Бугун ҳам оддий хато туфайли имкониятни бой бердик"