
Мадриднинг "Реал" клуби "Барселона" ҳужумчиси Неймарга таклиф билан чиққан эди. Аммо бразилиялик футболчи мадридликлар билан музокара олиб боришни истамаган. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, "Реал" президенти Флорентино Перес бир неча бор 23 ёшли футболчининг отасига қўнғироқ қилган, аммо ҳар сафар рад жавобини олган. Эслатиб ўтамиз, Неймар билан шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Неймар жорий мавсум 18 учрашувда майдонга тушган ва 16 та гол уриб, 9 та голли узатмани амалга оширган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар