Стивен Жеррард: "Ароқни яхши кўраман"

  • 16 май 2019, 08:23
  • 1 073
  • Спорт
  • Стивен Жеррард: "Ароқни яхши кўраман"
    Айни дамда Шотландиянинг "Рейнжерс" клубида фаолият олиб бораётган англиялик футбол афсонаси Стивен Жеррард ароққа нисбатан муносабати қандай эканлигини айтиб ўтди.

    “Мен ароқни яхши кўраман, аммо кўп эмас. Кичик бир идишдагиси мен учун етарли. Россия – жуда чиройли мамлакат. Менга у ердаги мухлислик жуда ёқади. У ерда кучли жамоалар кўп ва қизиқарли чемпионат бор. Бироқ, ҳозир Глазгода ишлаётганимдан ва яшаётганимдан мамнунман”, - дейди Жеррард.

    Маълумот учун, "Рейнжерс" жорий мавсум Шотландия чемпионатида “Селтик”дан сўнг 2-ўринни эгаллади.

    Фикрлар

    » » Стивен Жеррард: "Ароқни яхши кўраман"