
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар "Барселона"дан "Манчестер Сити"га ўтиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
"Мен "Барселона" билан янги шартнома имзолашга оптимистик руҳда қарайман. Ҳозир музокара олиб бормоқдамиз.
"Манчестер Сити"га ўтишим ҳақидаги хабарларга келсак, агар бу жамоани Гвардиола бошқарадиган бўлса, мен ҳеч нарса дея олмайман. Ҳаёт узоқ вақт давом этади, шундай экан, мен ҳеч нарсани инкор этмайман", - дейди футболчи. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар