
«ПСЖ» раҳбарияти "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун курашга қўшилди. Айни вақтда мураббийга "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш бўлиб турибди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунига етгач 44 ёшли мураббий мюнхенликлар билан ҳамкорликни тўхтатади ва унинг ўрнини Карло Анчелотти эгаллайди. Хабар қилинишича, «ПСЖ» президенти Нассер Ал Хелайфи Гвардиоланинг агенти Хосе Мария Оробитгга қўнғироқ қилган ва музокара ўтказган.
Хабар қилинишича, Гвардиола бу таклифга аниқ жавоб қайтармаган ва ўйлаб кўриш учун вақт олган. Мавсум якунига етгач «ПСЖ» бош мураббий Лоран Бланнинг шартномаси муддати якунига етади ва ҳамкорлик узайтирилмайдиган бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" клуби Гвардиолага йилига 25 миллион евро маош таклиф қилгани айтилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар